Нодавлат мактабдан ташқари таълим фаолияти ва чет тилларни ўргатиш бўйича ўқув курслари фаолиятини хабардор қилиш тизими орқали руйхатдан ўтказиш.
Талаблар
1
Ўқув режа ва дастурлар мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талаблари (рўйхат рақами 2663, 2015 йил 9 апрель) мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиши.
2
Таълим фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги.
3
Ҳар бир тўгарак раҳбари ўқув қўлланма билан таъминланганлиги.
4
Таълим инспекциясининг ахборот тизимига қуйидаги маълумотларни тўғри ва ишончли киритилишини таъминлаш:
таълим ташкилоти тўғрисида;
таълим олувчилар тўғрисида;
педагог ходимлар, тўгарак раҳбарлари, тренерлар тўғрисида;
таълим жараёни тўғрисида.
5
Таълим олувчилар билан ўзаро муносабатлар шартнома асосида амалга оширилиши.
6
Таълим олувчиларнинг минимал ва максимал сони:
индивидуал (якка) тарзда;
тўгаракда – 40 нафаргача.
7
Педагог ходимларнинг илмий салоҳияти даражаси:
олий маълумотли – 70%;
ўрта махсус маълумотли – 20%;
ўрта маълумотли – 10%.
8
Таълим ташкилотининг ҳудуди:
девор ёки панжара билан ўралганлиги;
тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги;
ичимлик суви ва оқова билан таъминланганлиги.
9
Таълим ташкилотидаги хоналар учун ажратиладиган минимал майдон ўлчами:
дарс машғулотлари учун:
тўгарак машғулотлари хонаси – 15 м2;
устахона – 30 м2 (агар мавжуд бўлса);
студия ва индивидуал машғулотлар хонасининг умумий майдони – 20 м2 (агар мавжуд бўлса); умумназарий ва умумтаълим лаборатория хоналари – 25 м2(агар мавжуд бўлса).
10
Ўқув аудиторияларида таълим фаолияти учун яратилган шароитларга қўйиладиган минимал талаблар:
электрон ёки оддий доска – 1 дона;
проектор – 1 дона;
аудиториянинг ёритилиш даражаси – 400 люкс.
11
Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитар врачининг 2013 йил 23 январдаги 0307-13-сон билан тасдиқланган Санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари билан тасдиқланган Мактабдан ташқари таълим муассасаларининг қурилмалари ва таъминотига қўйиладиган гигиеник талабларга мувофиқ бўлиши.
12
Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитар врачининг 2009 йил 4 июндаги 0266-09-сон билан тасдиқланган Ногиронлар ва аҳолининг имконияти чекланган катта ёшдаги ва болалар гуруҳлари томонидан фойдаланиладиган турар-жой ва жамоат биноларини лойиҳалаштириш ва қуришнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлиши.
13
Мактабдан ташқари таълим бўйича таълим олганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилиши.
14
Чет тилларга ўқитган ҳолларда педагог кадрларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган билимлар даражаси ва чет тилини билиш ва эгаллаб олганлик даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги малака сертификати ёки етакчи халқаро ва баҳолаш тизимларининг амалдаги сертификати (IELTS, CEFR, TOEFL IBT) мавжуд бўлиши.
Бизнинг компания қандай хизматларни бажаради ? Лицензия олиш бўйича барча ҳужжатлаштириш ишлари, ходимлар топиш ва уларнинг малакасини аниқлаш, фаолият бўйича бошланғич маълумот бериш.
Хизмат кўрсатувчи - "NATIONAL ART OF UZBEKIA" масъулияти чекланган жамияти.
Гувоҳнома- 848913- 20.05 .2020 берилган.
тел: +99 890 1239423.
© 2012 - 2024 glotr.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.