Сиз ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиб, машина сотиб олдингизми? Сизни қутлаймиз! Энди эса ўз фуқаролик жавобгарлигингизни суғурта қилдириш ҳақида ўйлаш вақти йетиб келди. «Alfa Invest» тезкор жамоаси Сизга суғуртанинг ушбу тури бўйича барча ҳужжатларни бехато ва саноқли дақиқаларда расмийлаштиришга ёрдам беради. Фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш обекти (қонунларга мувофиқ) — транспорт воситалари (ТВ) эгаларининг амалдаги қонунларга мувофиқ, уларнинг транспорт воситаларидан фойдаланиши натижасида учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига йетказилган зарарни қоплаш бўйича юзага келадиган фуқаролик мажбурияти билан боғлиқ мулкий манфаатларидир.
Суғурта ҳимояси ТВ эгаларининг учинчи шахслар олдида юзага келадиган фуқаролик жавобгарлиги ҳолатлари бўйича жорий этилади.
Умумий суғурта пули 40 000 000,00 сўм, бундан:
Суғурта мукофоти 1-жадвалга мувофиқ ҳисобланади.
ТВ | Тошкент ш. ва Тошкент вилояти | Бошқа ҳудудлар | ||
Ҳайдовчилар сони чекланган | Ҳайдовчилар сони чекланмаган | Ҳайдовчилар сони чекланган | Ҳайдовчилар сони чекланмаган | |
Енгил автомобиллар | 56 000,00 | 135 000,00 | 40 000,00 | 120 000,00 |
Юк автомобиллари, автобуслар ва микроавтобуслар | 67 200,00 | 201 600,00 | 48 000,00 | 144 000,00 |
Мотоцикллар, тракторлар, ўзиюрар йўл–қурилиш ва бошқа машиналар | 22 400,00 | 67 200,00 | 16 000,00 | 48 000,00 |
Alfa Invest йўл-транспорт ҳодисаси юз берганда мутахассисларни ЙТҲ жойига етиб келиши, юқори сифатли хизмат кўрсатиши ва суғурта ҳодисалари бўйича ишларни тезкор ташкиллаштиришини таъминлаб беради.
© 2012 - 2024 glotr.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.